Merit Chemicals +998 (71) 203-00-55 info@meritkimyo.uz
O‘zbekiston, 100021, Toshkent sh., Shayxontohur tumani, Furqat ko'chasi 6A.
+998 (71) 203-00-55 info@meritkimyo.uz

21.11.2024 санасида “Merit Chemicals” ва “MG International Fragrance Company” ҳамкорлигида ташкил этилган илмий-амалий семинар муваффақиятли якунланди.

Tavsif

“Merit Chemicals” ва “MG International Fragrance Company” ҳамкорлигида ташкил этилган илмий-амалий семинар муваффақиятли якунланди. Ушбу тадбир косметика ва маиший маҳсулотлар кимёси соҳасидаги замонавий ютуқлар, инновацияларни тақдим этиш ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.

Семинар давомида кўплаб қизиқарли мавзулар муҳокама қилинди. Дастлаб, кимё саноатидаги энг сўнгги ишланмалар ва уларнинг амалдаги маҳсулотларда қўлланилиши ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Бу янги формулалар, илғор технологиялар ва уларнинг бозорга тақдим этилаётган маҳсулотлардаги самарадорлиги ҳақида маълумотларни ўз ичига олди. Шу билан бирга, дунёга машҳур бўлган эксклюзив ифорлар, уларнинг яратилиш жараёни ва қўлланилиши бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Ювиш маҳсулотлари ва уларга оид инновациялар семинарнинг энг муҳим мавзуларидан бири бўлди. Мутахассислар маҳсулотларнинг экологик хавфсизлигини ошириш, уларнинг самарадорлигини яхшилаш ва атроф-муҳитга таъсирини минималлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритдилар.

“Merit Chemicals” ва “MG International Fragrance Company” ўртасидаги ҳамкорликнинг натижалари ва келгуси режалари ҳам тадбир давомида муҳокама қилинди. Таъкидланишича, ҳамкорлик доирасида қатор муваффақиятли лойиҳалар амалга оширилиб, “Merit Chemicals”, “MG International Fragrance Company” компаниясини Ўзбекистондаги ва Ўрта Осиёдаги ишончли хамкори эканлиги алохида эътироф этилди.

Тадбир, шунингдек, иштирокчиларга соҳага оид билим ва тажриба алмашиш учун кенг имконият яратди. Қатнашчилар ўртасидаги мулоқотлар замонавий тенденцияларни тушуниш, илғор ғоялар билан танишиш ва янги ҳамкорлик йўлларини излаш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилди.

Семинар якунида янги ҳамкорлик келишувлари имзоланди, қатор истиқболли лойиҳаларни бошлаш учун келишувлар тузилди. Бу тадбир нафақат ишлаб чиқариш соҳасида, балки тадбиркорликда ҳам янги босқичларни бошлашга имкон яратди.

“Merit Chemicals” ва “MG International Fragrance Company” томонидан ташкил этилган ушбу семинар соҳанинг келгуси ривожи учун муҳим аҳамият касб этиб, иштирокчилар учун самарали ва илҳомлантирувчи тадбир бўлди.

Savollar tug'ildimi?

Aloqa shakli

    Maydonlarni to'ldiring





    Ushbu shaklni jo'natish bilan birga sizning shaxsiy ma'lumotlaringizni qayta ishashga rozilik bildirasiz.