- Kompaniya
-
Maxsulot
- Sertifikatlar
- Hamkorlar
- Shourum
-
Faoliyat
- Yangiliklar
- Kontaktlar
Турли хил бўёқ ва лак материалларининг қуриш тезлигини оширишга таъсир этувчи ёрдамчи моддалар сиккативлар деб номланади. Уларнинг кимёвий моҳияти кўп валентли металллар ва монокарбон кислоталарнинг тузлари ҳисобланади. Бошида қуритишни тезлаштириш учун марганец, кобальт ва қўрғошин асосидаги реактивлардан фойдаланилган бўлса, кейинчалик цирконий тузлари ва бошқа элементлар ишлатила бошлади. Ҳозирги кунда бундай қўшимчалар асосан қўрғошинсиз таркибда бўлади.
Сиккативлардан фойдаланишга туртки бўлган асосий омил бу — бўёқларга муайян моддалар қўшилганда уларнинг қуриш жараёни тезлашиши кузатилганидир. Бу жараён тўғридан-тўғри полимеризациянинг кучайиши билан боғлиқ. Қуритишни тезлаштирувчи қўшимчалар влагопоглотители деб аталади. Ушбу компонентлар ишлаб чиқарувчиларга бўёқ таркибини ўзгартириш ва аниқ ишлатиш соҳаларига мослаштириш имкониятини беради.
Сиккативлар керакли таъсирга эришиш учун турли металлларнинг аралашмаларидан иборат бўлади. Улар кимёвий ва технологик жиҳатдан қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
Аксарият ҳолларда аралаш таркибдаги сиккативлар ишлатилади, чунки айрим элементларни алоҳида ишлатиш мумкин эмас.
Энг самарали ҳисобланади, лекин кальций, цирконий ва бошқа элементлар билан биргаликда қўлланилмаса, салбий таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Улар оқ бўёқларда сарғишликни камайтириш хусусиятига эга.
Қуйи ҳароратда ишлаш учун мос ва нархи ҳам чўнтакбоп. Аммо вақт ўтиши билан ранги ўзгариши мумкин.
Қўрғошинли агентларнинг ўрнига ишлатилади. Улар сарғишликни камайтириш, ранг барқарорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш муддатини узайтириш хусусиятларига эга.
Равон ва мустаҳкам қопламалар яратишда қўлланилади. Улар ранги ўзгармайдиган бўёқлар учун жуда мос келади.
Сиккативларнинг асосий вазифаси — бўёқлар қуришини тезлаштиришдир. Уларнинг турига қараб турли боёқлар, олифлар ва лаклар билан ишлатилиши мумкин. Аммо миқдорини меъёрда сақлаш керак, акс ҳолда қопламада ёрилишлар, ёпишқоқлик ёки ранг ўзгариши кузатилиши мумкин.
Ўз вақтида қўлланган ва миқдори тўғри белгиланган сиккативлар бўёқлар билан ишлашни анча соддалаштиради ва натижани юқори сифатли қилади.