- Kompaniya
-
Maxsulot
- Sertifikatlar
- Hamkorlar
- Shourum
-
Faoliyat
- Yangiliklar
- Kontaktlar
Тошкент шаҳридаги CAEx ва UzExpo кўргазма марказларида минтақанинг энг йирик саноат тадбирларидан бири – “Қурилиш – UzBuild 2025” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
🗓 2025 йил 25-27 февраль кунлари ўтказилган ушбу кўргазмада 19 давлатдан 450 дан ортиқ компания ва ташкилотлар иштирок этди. Улар қаторида «Merit Chemicals» компанияси ҳам ўзининг инновацион кимёвий ечимларини намойиш этди.
«Merit Chemicals» кўргазма доирасида қурилиш саноати учун мўлжалланган янги кимёвий материаллар ва самарали ечимларни таклиф этди. Бизнинг мақсадимиз – ишлаб чиқарувчиларни сифатли ва инновацион кимёвий хомашё билан таъминлаш, бу эса мустаҳкам, хавфсиз ва замонавий қурилиш маҳсулотларини яратиш имконини беради.
UzBuild 2025 нафақат илғор технологиялар ва материалларни тақдим этиш, балки тажриба алмашиш, янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва истиқболли шартномалар тузиш учун мукаммал бизнес майдончасидир.
«Merit Chemicals» қурилиш саноати ривожига ҳисса қўшишда давом этади ва ишлаб чиқарувчилар учун самарали ечимларни таклиф қилади! 🚀
📞 Ҳамкорлик ва маслаҳат учун биз билан боғланинг!